Кубада 14-Халқаро гитара танлови бошланди

Жаҳон 18 Апрель 2016 449

Россиялик гитарачи Елена Фоменко 17 апрелда Куба пойтахтида очилиши бўлиб ўтган 14-Халқаро гитара танловида иштирок этмоқда. Ҳаванада Россия, Коста-Рика, Мексика, Испания, Руминия ва Кубадан 19 нафар иштирокчи тўпланди, улар нуфузли мусиқий танловда бош соврин учун кураш олиб боради. Россиялик гитарачининг сўзларига кўра, бу соврин катта концертга йўлланма олиш имкониятидир.

Мусиқа байрами машҳур кубалик гитарачилар Марко Тамайо ва Ҳоакин Клерчнинг чиқиши билан бошланди. Таниқли меҳмонлар орасида испаниялик Анабель Монтесинос, Давид Мартинес, Ҳауме Торрент, Эдуардо Инесталь, бразилиялик гитарачи Фабио Занон, америкалик пианиночи Антони Спайри кабилар бор.

Кубадан эса Клерч ва Тамайодан ташқари яна гитарачи Эдуардо Мартин, Амадео Рольдан номидаги чолғу квартети, машҳур Куба сопраноси Барбара Льянес қатнашмоқда.

Танловнинг мажбурий дастурида Куба ва Лотин Америкаси муаллифларининг пьесалари, финалчилар учун эса Ҳоакин Родригонинг "Аранхуэс концерти" ижроси кўзда тутилган.

Мусиқачиларнинг икки йилда бир ўтказиладиган бу галги учрашуви кубалик гитарачи Исаак Николанинг 100 ёшлиги (1901-1999) ҳамда фестиваль раиси маэстро Жесус Ортеганинг 80 йиллигига бағишланади. 24 апрель куни якунланадиган фестивалнинг танлов қисмида учта мукофотни топшириш кўзда тутилган: биринчи ўрин - 5 минг доллар, иккинчи ўрин- 3 минг доллар ва учинчи ўрин - 2 минг доллар.

Бундан ташқари, энг яхши кубалик ижрочи мукофот сифатида концерт гитарасини ва хорижда ўқиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар