Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнот беришича, АҚШ ва Туркияда Сурия бўйича "Б режа"сини амалга ошириб, Сурия президентини ҳокимиятдан ағдаришни истаётганлар талайгина.

Лавров Россия, Хитой ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирларининг музокараларидан сўнг, ўтказилган матбуот анжуманида шундай фикрлари илгари сурган.

Унинг айтишича, гарчи Вашингтонда, хусусан давлат котиби Жон Керри бундай режа мавжудлигини рад этган бўлсада, шундай режани ўйлаб кўришни хоҳлаётганлар йўқ эмас. Туркия эса, Сурия муаммосига ҳарбий йўл билан аралашишга уринишларини сусайтирмаяпти, деган Россия ташқи ишлар вазири.

У шунингдек, Россия Сурия бўйича махфий музокаралар ўтказаётгани хусусидаги миш-мишларни, Москва обрўсига путур етказиш йўлидаги уриниш деб баҳолади.