Малайзияда DSA-2016 қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси иш бошлади

Жаҳон 18 Апрель 2016 1149

Осиё-Тинч океани минтақасидаги энг йирик ҳарбий кўргазма DSA-2016 (Defence & Security Asia 2016-Мудофаа ва хавфсизлик Осиё 2016) Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ўз фаолиятини бошлади. ТАСС агентлигининг кўргазма ташкилотчиларига таянган ҳолда хабар қилишича, анжуман шу йўналишдаги жаҳоннинг энг йирик 5та кўргазмасидан бири ҳисобланади.

DSA-2016 кўргазмасида дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатидан 1,2 мингдан зиёд компания иштирок этмоқда. 41,5 минг кв. метр майдонда турли давлатларнинг 29та павильони фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, қурол-яроғлар экспорти бўйича етакчилик қилувчи - АҚШ, Россия, Франция, Германия, Хитой, Буюк Британия павильонлари кўпчилик эътиборини тортмоқда. Кўргазма тарихида илк маротаба Малайзия мудофаа саноати комплексининг ўз павильони ташкил этилган.

Айтиш жоизки, Собиқ Иттифоқ давлатларидан кўргазмада иштирок этишга қизиқиш ортиб бормоқда. Хусусан, Беларусь, Озарбайжон ва Украина миллий павильонлари ҳам ташкил этилган.

Аммо, Туркия павильони кўргазмадаги энг йириги ҳисобланиб, унда 50та компания стендлари мавжуд.

DSA-2016 18 апрелдан 21 апрелгача давом этади. 77 давлатдан келган 34 мингга яқин мутахассис, 45 мамлакатнинг 300дан ортиқ расмий делегацияси қатнашади.

Малайзия DSA анжуманини 1988 йилдан бери ўтказиб келади. Куала-Лумпур келгуси кўргазмага 2018 йил 16-19 апрель кунлари мезбонлик қилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар