Ўзбекистон ва Канада ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади

Ўзбекистон 18 Апрель 2016 1476

21 апрель куни Оттава шаҳрида Ўзбекистон-Канада сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Канада делегациясига Ташқи ишлар ва халқаро савдо вазирлиги Европа ва Евроосиё ишлари бўйича бюроси Бош директори Метю Левин раҳбарлик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Канада ўртасида 1992 йилнинг 7 апрелида дипломатик алоқалар ўрнатилган. Давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик Вашингтонда резиденцияси бўлган Ўзбекистоннинг Канададаги элчихонаси ҳамда резиденцияси Москвада бўлган Канаданинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси даражасида амалга оширилади.

1997 йилдан буён Тошкентда Канаданинг фахрий консуллиги фаолият кўрсатади.

ТИВ маълумотларига кўра, 2014-2015 йилларда икки мамлакат ўртасида 10 мартадан зиёд делегациялар ташрифи амалга оширилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар