Ўзбекистонлик жуфтлик - Шерзод ва Барно Турсунов ўз бизнесларини 2001 йилда Митищдаги қурилиш ярмаркасида гулқоғоз сотишдан бошлашган. Икки йилдан сўнг улар бозорда ўнта нуқтани эгаллаб улгуришди, аммо тренд алмашинувини вақтида сезишди - йўлнинг нариги томонида Россияда биринчи "Леруа Марлен" қурилиши бошланди.

Турсуновлар "Евродизайн" компаниясини ташкил қилиб, материалларнинг улгуржи савдосига ўтишди. 2010 йилга келиб эса тадбиркорлар фаолият соҳаларини ўзгартиришга қарор қилишди.

"Биз шундай бизнес бошлашни истардикки, уни кенгайтириш, ҳамкорлар билан ишлаш ва инқироз даврида ўсиши керак эди", - деб хотирлайди Барно Турсунова.

2011 йилда жуфтлик "Автозавадской"даги зарарга ишлаётган автосервисни сотиб олди ва унинг асосида бутун мамлакат бўйлаб "Вилгуд" бренди остида 100та нуқтага эга тармоқ барпо этишга қарор қилди.

Автосервисга ускуна, 25 нафар ходими, етказиб берувчи ва истеъмолчилари билан шахсий пул маблағларидан 18 миллион рубль тикилган.

Автосервисда IT-тизим яратилиб такомиллаштирилган. Бунинг натижасида мижоз олдиндан ёзилган вақтда келади, навбат кутиб ўтирмайди, тадбиркорлар ҳам бу тизим билан янада ишончли хизмат кўрсатишади. Мижозлар айнан бир устага эмас, балки тизимли хизмат кўрсатувчи автосервисга ташриф буюришади. IT-тизим билан ҳар бир жараён тадбиркорнинг назорати остида.

Бугунги кунда "Вилгуд" рақамларда:
28та автосервис шу бренд остида ишлайди: 6та шахсий ва 22та франшиза бўйича;
2016 йилнинг мартида "Вилгуд" 8 мингдан ортиқ мижозга хизмат кўрсатган;
"Вилгуд"нинг 90 фоиз мижозлари - хусусий шахслар;
"Вилгуд" сервисида ўртача чек - 8 минг рубль;
Москвадаги "Вилгуд" автосервисининг ойлик пул айланиши - 4 миллион рубль;
2015 йил якунларига кўра тармоқда пул айланиши - 400 миллион рубль.