Путин ва Обама Суриядаги биргаликдаги ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олдилар

Жаҳон 18 Апрель 2016 465

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обама билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

Путин суҳбат давомида Суриядаги вазиятни муҳокама қилди ва бу давлатда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлашга кўмак бериш ҳамда тегишли ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамининг боришини таъминлаш ниятидалигини тасдиқлади.

"Путин ўртамиёна муҳолифатнинг ИШИД ва "Жибҳад ан-Нусра"дан тезроқ узоқлашиши ва Суриянинг Туркия билан чегарасини ёпиш зарурлигига эътибор қаратди. Туркиядан Сурияга ҳамон жангарилар ўтмоқда ва экстремистларга қурол-аслаҳа етказилмоқда", дейилмоқда хабарда.

Томонлар икки давлатнинг Сурия йўналишидаги ўзаро саъй-ҳаракатларини, жумладан махсус хизматлар ва мудофаа вазирликлари линиялари бўйича, мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Президентлар Женевадаги Сурия бўйича музокараларнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. Бу музокаралар ихтилофни ҳал қилишнинг сиёсий йўлларини топишга кўмак бериши керак.

Таъкидланишича, Обама суҳбат чоғида Сурияда АҚШ фуқароси Кевин Даузнинг озод этилишида Россиянинг кўмаги учун Путинга миннатдорчилик билдирган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44188 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61609 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34093 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19288 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59868 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 626 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 547 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар