Қирғизистонда терроризм учун қамалганлар бошқа маҳбуслардан алоҳида хоналарда сақланади

Жаҳон 18 Апрель 2016 425

Қирғизистонда терроризм учун қамоққа ташланганлар бошқа маҳбуслардан алоҳида қилинади. Мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев шу ҳақдаги қонунни 18 апрель куни имзоланган.

Бу қонун шу йилнинг март ойида парламент муҳокамасида бўлганди ва у президент имзолашидан 10 кун ўтиб кучга киради.

"Бу қонундан мақсад қамоқхоналарда терроризм тарғиботи йўлга қўйилишидан сақланиш ҳисобланади", дейилади хабарда.

Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, мамлакатдан Сурия ва Ироқ ҳудудидаги террористик гуруҳлар таркибига бориб қўшилиш учун 508 киши йўл олган. Уларнинг чорак қисми аёллардир.

Бундан олдинроқ, бир қатор сиёсатчилар бундай шахсларни фуқароликдан маҳрум этиш таклифи билан чиққанди.

Кўпроқ янгиликлар