«Рома» жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия А сериясининг 33-турида «Аталанта»га қарши кечган учрашувдан (3:3) кейин жамоа ҳужумчиси Франческо Тотти билан муштлашгани ҳақида тарқалган хабарни инкор қилди.

Ушбу учрашувда 39-ёшли Тотти 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва ўйин якунланиши арафасида гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Бу хабарни ўқиб жуда ҳайрон қолдим. Мен футболчиларни кийим алмаштириш хонасида кутиб тургандим, улар билан ўйин борасида гаплашиб олмоқчи эдим. Мен ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. Лекин қайсидир футболчи билан жанжаллашганим ҳақидаги миш-мишлар ёлғон. Мен ҳеч қачон ўз футболчиларимга қўл кўтармайман», — дея Спаллеттидан иқтибос келтиради римликлар жамоасининг расмий сайти.