Россия Федерацияси Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллинанинг айтишича, рублнинг заиф курси Россия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда, бу эса иқтисодиётнинг долларлашувига ва молиявий пуфакларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Марказий банк раҳбарининг сўзларига кўра, рублнинг заиф курси молиявий пуфакларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

"Яна бир муҳим салбий натижа - бу долларлашувга олиб келади, чунки одамлар Марказий банкнинг курсни мустаҳкамлашни ортга сураётганини тушуниб етишмоқда. Албатта, фуқаролар нима қилади? Улар пулни валютада сақлаб туришади, чунки рубль заифлашиши мумкин ва бу салбий натижа", - деди Набиуллина "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида.

Ҳозирги пайтда Молия вазирлиги 2018 йилдан кейин ишга туширилиши керак бўлган янги бюджет қоидалари параметрларини кўриб чиқмоқда ва муаллифларнинг ғояларига кўра, бюджетдаги нефть-газ даромадларидан фойдаланишни чеклаши керак.

Молия вазирлигининг билдиришича, бюджет қоидасидаги асосий мақсад - бу бюджет баланси эмас, балки умумий макроиқтисодий мувозанат масаласидир.

РФ молия вазири ўринбосари Максим Орешкиннинг фикрича, вазифа - "рублнинг жорий курсини узоқ муддатга учувчанлигини пасайтириш".

Унинг сўзларига кўра, агар нефть баҳоси бир баррелга 40-50 долларлик белгиланган қийматдан ошса, узоқ муддатли бюджет қоидаси валютани мажбурий сотиб олиш Россия Банки томонидан очиқ бозорда амалга оширилишини, агар йиғилган резервлардан фойдаланса, сотишни кўзлаши керак.