Рўзиқул Бердиев: «Насаф» эртага ғалаба учун курашади

Спорт 18 Апрель 2016 588

Осиё чемпионлар лигаси 5-турида Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида БААнинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа ярим ҳимоячиси Дилшод Раҳматуллаев иштирок этди.

“Эртага жамоамиз ғалаба учун курашади. Рақибимиз кучли ва жиддий. Аммо имкониятлар тенг. Омад ким томонда бўлса, уч очкога эга бўлади. Таркибда йўқотишлар бор. Аъзамов иккита сариқ олганлиги учун ва Шомуродов жароҳати боис, улар эртага ёрдам бера олмайди. "Ал Айн" яхши шаклланган, кучли легионерларга эга жамоа ҳисобланади. Жамоа таркибида фақат легионерлар эмас, балки БААнинг энг кучли футболчилари ҳам жамланган. Эртага ортиқча босимсиз ҳаракат қилиш керак. Ўйинчиларимизга хотиржам ҳаракат қилишлари кераклигини тушунтирдим. Узоқдан зарба бериш? Имкон даражада буни тушунтирамиз. Рақиб ҳам бунга имкон бермасликка ҳаракат қилиши турган гап. "Ал-Айн" ҳужумчилари қарши ҳужумда ўта хавфли. Уларни кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб, йигитларга тушунтиришга уриндик. Йигитлар ўйин давомида айнан уларнинг етакчиларига имконият бермаган ҳолда, ўз имкониятларидан самарали фойдаланишларини уқтирдик”, – дейди Рўзиқул Бердиев.

Эртанга ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Ёруғ юз билан ўйинни якунлашга ҳаракат қиламиз. Биз учун бошқа йўл йўқ, – дея қўшимча қилди Дилшод Раҳматуллаев.

Манба: www.fcnasaf.uz 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24951 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54790 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65296 Жамият
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 62 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 421 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 292 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар