Саудиялик учувчи учиш чизиғи яқинида чўл калтакесаги юрганини кўриб, парвозни кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақида Еmirates 24/7 нашри маълум қилди.

Ал-Қасим шаҳридаги аэропортдан учиб кетиши керак бўлган самолёт йўловчиси бўлган аёл йўловчи мобиль телефонидан судралиб юрувчини суратга туширган ва уни борт кузатувчисига кўрсатган. У эса ўз навбатида учувчига бу ҳақида хабар берган.

Шундан сўнг, экипаж капитани йўловчиларга бу калтакесак ҳақида маълумот берган.

Учувчи самолётнинг орқа томонига келган ва учиш чизиғидаги чўл калтакесагини кўрган. У полициячилар келиб, калтакесакни олгунига қадар кутиб, парвозни кечиктирган. Калтакесакнинг қандай қилиб бу ерга келиб қолгани номаълум.