Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик “Даракчи”, “Сабо” газетаси, шунингдек, фейсбук сайти орқали бир сўз билан ҳозирги шоу бизнес вакилларига кутилмаган таъриф берди.

Тоҳир Малик: — “Мен ёмон кайфиятни енгишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир одамнинг бу борадаги услуби ўзига хос бўлади. Кўнглим оғриган пайтда телевизордаги яхши нарсаларни ҳам кўргим келмайди. Шунда ашулачиларнинг клипларини кўраман. Ҳа, айнан кўраман. Овозларини ўчириб қўяман. Чунки ашулаларининг сўзларини эшитсам, тепа сочим тикка бўлиб кетади. Овозни ўчириб, уларнинг ҳаракатларини кўрсам, кулгим келади. Сиз ҳам бир тажриба қилиб кўринг. Баъзиларида худди ҳайвонот боғида очиқ эшиклар куни ўтказилаётганга ўхшайди. Баъзи ашулачиларнинг қорни бураб оғрияпти-ю, ҳожатхона эшиги олдида навбат кутиб қийналаётганга ўхшайди...”