Toyota Япониядаги зилзиладан кейин автомобиллар йиғишни тўхтатди

Жаҳон 18 Апрель 2016 350

Toyota Motor автомобилсозлик компанияси Кюсю оролидаги зилзилалардан кейин бутловчи қисмлар етказиб бериш билан юзага келган муаммо сабабли Япониядаги автомобиль йиғиш корхоналари ишини вақтинчалик тўхтатмоқда.

"14 апрелда ва ундан кейинги кунда Кюсю оролида юз берган кучли зилзилалар оқибатида бутловчи қисмлар етишмаётгани сабабли Toyota 18 апрелдан 23 апрелгача ўзининг йиғув линияларидаги ишни тўхтатмоқда", дейилмоқда компания баёнотида.

20 апрелда корпорация ишини қачон яна қайта бошлаши ҳақида қарор қабул қилинади. Корпорация фаолиятидаги тўхташлар автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини 50 мингтага қисқаришига олиб келади, деб ёзмоқда Nikkei нашри.

14-15 апрель кунлари Япониянинг Кюсю оролида бир қатор зилзилалар юз берди, улардан энг кучлиси 7,3 магнитудали зилзила бўлди. Охирги маълумотларга кўра зилзила оқибатида 42 киши ҳалок бўлган, 11 киши бедарак йўқолган.

Зилзила оқибатида оролдаги кўплаб корхоналар иши тўхтаб қолди. Улар орасида Toyota’га бутловчи қисмлар етказиб берувчи Aisin Seiki компанияси ҳам бор.

Кўпроқ янгиликлар