Уругвайда 7 киши торнадо ва сув тошқинлари қурбонига айланди

Жаҳон 18 Апрель 2016 349

Ўтган 3 кун мобайнида Уругвайда ёққан кучли ёмғирлар ортидан келиб чиққан сув тошқинлари ва торнадо туфайли 7 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат президенти Табаре Васкес хабар қилган.

Шунингдек, 2057 нафар киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Бу табиий офатлардан энг кўп миқдорда мамлакат жануби-ғарбидаги Сорьяно департаментида жойлашган Долорес шаҳри зарар кўрган. Бу шаҳарда 15 апрель куни торнадо туфайли 4 киши ҳалок бўлган ва 200дан ортиқ киши жароҳатланган. Шаҳардаги юзлаб уйлар жиддий шикастланган. 5 киши мародёрлик (кафандузд - ярадорларни таловчи одам) учун ҳибсга олинган.

17 апрель куни Уругвайда Долоресдаги қурбонлар хотираси учун мотам сифатида эълон қилинди. Мамлакат президенти фожиа ҳудудига ташриф буюрган ва вайрон бўлган уйлар ҳамда инфратузилмани тиклашга ваъда қилган.

Шунингдек, Рочо, Серро-Ларго ҳамда Канелонес шаҳарларида 3 киши табиий офат қурбонларига айланган. Уругвайнинг бир қанча ҳудудлари электр таъминотидан узилиб қолган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар