Венгер: Мен ҳозир «Арсенал»нинг чемпионлиги ҳақида орзу қиладиган кайфиятда эмасман

Спорт 18 Апрель 2016 568

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жорий мавсумда чемпионликка эришишдан умид узганини тан олди.

«Канонирлар» айни вақтда АПЛнинг тўртинчи ўрнида қолмоқда ва турнир жадвали пешқадами «Лестер» билан орадаги фарқ 13 очкони ташкил қилмоқда. Лондонликлар жамоаси битта захира ўйинига эга.

«Ростини айтсам, „Кристал Пэлас“га қарши ўйинда ғалабани қўлдан бой берганимиздан кейин мен чемпионлик ҳақида орзу қиладиган кайфиятда эмасман. Мен ўтган ўйин руҳиятидан қутилишим ва кейинги ўйинга тайёрланишим керак. Эҳтимол, биз кучли тўртликдаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз учун охиригача кураш олиб боришимизга тўғри келар. Ҳозир бу тўртликка кириш учун рақобатчилик қилаётган жамоалар ўз ўйинларини яхшилаб олишган ва очко йиғишда давом этишмоқда», — дея Венгердан иқтибос келтирада Guardian нашри.

Кўпроқ янгиликлар