Хитойнинг Сичуань вилоятида экспертларнинг фикрича 4500 йиллик, яхши сақланиб қолган одам суяклари топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий археологларга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Қабр Сиань Чжао қишлоғида жойлашган. Бу қишлоқ ҳудудида аввал қадимий шаҳар бўлган.

Археологларнинг айтишича, суяклар сув ости сувлари қатлами остида ётгани ва ҳаво билан таъсирлашмагани учун яхши сақланиб қолган.

Таъкидланишича, топилма неолит давридаги одамларнинг саломатлиги, овқатланиши, оғиз бўшлиғи касалликлари ва парҳез таркибини аниқлашга ёрдам беради.

Бундан ташқари, қабрда кўплаб маданий асори-атиқалар: тошлардан, сополдан ясалган буюмлар ва фил суягидан ясалган иккита билакузук топилган.