Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 апрель куни эълон қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз экинларидан фойдаланиш ва уларни сотиб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, жорий йилда давлат буюртмаси асосида 4 млн тонна мева-сабзавот ҳосили йиғиб олинади.

Шундан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси корхоналарида қайта ишлаш учун 2,2 млн тонна мева-сабзавот юборилади. Қишки мавсум учун “Ўзбекозиқовқатзахира” ассоциацияси омборхоналарига ҳосилнинг 360 минг тоннаси жўнатилади. “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси воситасида 1,4 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот хорижга экспорт қилинади.

2015 йили Иқтисодиёт вазирлиги расмий маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 10128,1 минг тонна сабзавот, 1853,1 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2746,2 минг тонна мева, 1579 минг тонна узум етиштирилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон йилига ўртача 550-600 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилмоқда.