АҚШда яшовчи Эван Онушканич ўз севгилиси Келси Дэйвисни Гарри Поттер олами ва муносабатларининг беш йиллик тарихи асосида яратилган “мародерлар харитаси” орқали ўз севгилиси Келси Дэйвисни қўлини сўради.

Бу ҳақида BuzzFeed хабар беради.

Йигитнинг сўзларига кўра, харитани чизиш ғояси унда сеҳргар-болакай ҳикояси асосида қурилган “Гарри Поттернинг мўъжиза олами” кўнгилочар боғига ташриф буюрганидан сўнг пайдо бўлган. Китобга чизилган сеҳрли харита Хогвартс қасри ва унга ташриф буюрган барча меҳмонларни  қаерда бўлишларидан қатъи назар кўрсатиб туради.

Эван эса ўз харитасида қайлиғи билан бирга ўқиган мактаб ва коллежни, шунингдек, улар илк бор учрашувга чиққан қаҳвахонани тасвирлаган.

Кейин эса у Reddit тармоғига суратни жойлаштириб, Келси айнан харита схемасида чизилган жойда розилик билдирганини қайд этган. Жуфтлик никоҳ маросимларини ҳам Жоан Роулинг китобидаги объект ва мавзулардан фойдаланган ҳолда ўтказишни режалаштирган.