Америкалик модель Мара Тейгенни актриса Анжелина Жолининг қиёфадоши деб аташмоқда.

21 ёшли модель Лос-Анжелесда истиқомат қилади. У яқиндагина реалити-шоу юлдузи Кайли Женнернинг реклама ролигида суратга тушиб, омма эътиборини тортди.

Маҳаллий нашрда келтирилишича, Kylie Cosmetics лаблар учун ялтироқ бўёқни реклама қилишга Жоли рози бўлмасди, Жолининг қиёфадоши эса бунга бажонидил кўнган.

Бу Тейгеннинг биринчи моделлик иши эмас. Аввал у Milani Cosmetics ва Frankie's Bikinis рекламаларида ҳам иштирок этган. Инстаграм саҳифасида уни 570 мингдан ортиқ одам кузатиб боради.

Тейгенни нафақат Жоли билан, балки россиялик модель Ирина Шейк билан ҳам солиштиришган.