The Walt Disney Company Россиянинг Yellow, Black & Whitе студияси билан "Сўнгги баҳодир" эртак фильминини ишлаш устида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Фильмда экстрасеанслар телешоусининг ғолиби Иван рус эртаклари оламига кириб қолади. У ерда Иванни Илья Муромецнинг авлоди деб ўйлашади.

Фильм режиссёри Дмитрий Дьяченко, бош ролни Виктор Хориняк ижро этади.

Фильм бюджетига аниқлик киритилмаган. Суратга олиш ишлари 2016 йилнинг май ойида бошланади, премьера эса 2017 йилнинг 19 октябрига мўлжалланган.

Бундан аввалроқ, 2009 йилда Disney Россияда фильм суратга олган, бу "Усталар китоби" картинаси бўлиб, 8 миллион бюджетли бу фильм Россия прокатида 10,8 миллион доллар тўплашга муваффақ бўлган.