Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли мамалакатда 2,7 миллионга яқин суриялик қочқин борлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА "Новости" агентлиги хабар тарқатган.

Унинг сўзларига кўра, Анқара қочқинларни таъминлашга 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Бундан аввалроқ, Довудўғли агар ЕИ Туркияда визасиз режим киритиш ҳақидаги ваъдасида турмаса, Анқаранинг ЕИ билан муҳожирларга доир келишуви қоидаларига амал қилмаслиги билан таҳдид қилганди.

У Туркия ўз мажбуриятларини бажариш устида ишлаётганини таъкидлаган.

Туркия ва ЕИ келишувига биноан, Анқара Греция қирғоқларига ноқонуний равишда келган қочқинларни қайтаради. Бунинг эвазига визага оид чекловларни бекор қилиш, Туркиянинг ЕИга киришини тезлаштириш ва 3 миллиард евро олиш имкониятини қўлга киритади.