Австралияда дунёда энг қари ит деб ҳисобланган ит нобуд бўлди. Унинг ёши 30да эди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Бу итнинг лақаби Мэгги бўлиб, у Австралия келписи зотига мансуб эди. У Варрнамбулда (Виктория штати), Брайан Макларен исмли фермернинг уйида яшаган.

Мэгги ўлимидан бир неча ҳафта аввал соғлом бўлган, одатдагидек сайр қилиб, итларга хос тарзда мушукларга ириллаб юрган. Итнинг аҳволи умрининг охирги икки кунида ёмонлашган.

"Биз аъло даражадаги дўстлар эдик, усиз бироз қайғули", деб айтди Макларен. Фермер итни ўзининг бошқа ити гўри ёнига кўмди.

Мэгги дунёдаги энг қари ит номини олишга даъвогарлик қилган, бироқ фермер унинг асл ҳужжатларини йўқотиб қўйгани сабаб унинг "улуғ ёшдалиги" расман тасдиқланмаган.

Айни вақтда расман тан олинган дунёдаги энг қари ит ҳам Австралияда яшайди. Унинг лақаби Блюи бўлиб, ҳозирда 29 ёшу 5 ойлик.