Эквадорда 17 апрелга ўтар кечаси юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 413 нафарга етди. Бу ҳақида ҳукумат вакилларига асосланиб, Рейтер агентлиги маълум қилди.

Охирги хабарларда зилзила туфайли 350 киши ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақидаги хабар берилганди.

17 апрелга ўтар кечаси Эквадорда 7,8 магнитудали зилзила юз берди. АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази соҳилбўйидаги Муисне шаҳридан 27 км узоқликда соҳилбўйида жойлашган бўлган. Мамлакатнинг 6 та вилоятида фавқулодда вазият тартиби киритилди.

Зилзила марказидан 300 км узоқликда бўлган Гуаякиле шаҳридаги кўприк қулаган. Пойтахт Китода электр таъминот ва телефон алоқаси издан чиққан.

Жабрланганувчиларга ёрдам кўрсатиш учун турли ҳудудларга 10 минг ҳарбий ва 3,5 минг полициячи жўнатилган.