Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европарламентнинг Туркияда инсон ҳуқуқлари ва ОАВ эркинлигига риоя этилиши тўғрисидаги охирги ҳисоботини иғвогарлик намунаси сифатида баҳолади.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, ҳисобот Европа билан алоқалар эндигина яхшиланаётган пайтда чоп этилган.

Ўтган ҳафта Европарламент 2015 йилда ЕИга аъзоликка даъвогар бўлган Туркияда инсон ҳуқуқларининг рекорд даражада бузилгани ва ОАВ тазйиқ остига олинганидан маълумот берувчи ҳисобот чоп этганди.