Эрдўғанни танқид қилган сатирик билан боғлиқ можаро ортидан Меркелнинг рейтинги тушиб кетди

Жаҳон 19 Апрель 2016 355

Германия телебошловчиси ва сатирик Яна Бемерман немис телевидениесида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳақида ҳақоратли мазмундаги шеър ўқиган эди. Мамлакат канцлери Ангела Меркель сатирикка нисбатан жиноий суриштирув иши бошлашга рухсат бергач, унинг рейтинг даражаси кескин пасайиб кетди.

Infratest Dipmap ижтимоий институти ўтказган сўров натижаси шуни кўрсатадики, Меркель олиб бораётган сиёсатни 45 фоизгина одам қўллаб-қувватлайди.

Бемерменга нисбатан жиноий иш очишга рухсат берилмасидан аввал эса 56 фоиз фуқаро Меркель тарафдори эди.

Die Zeit нашрининг аниқлашича, Германия канцлери мансабини эгаллаб келаётган 10 йилдан ортиқ муддат давомида Меркелнинг обрўси биринчи марта шу қадар пастлаб кетди.

Кўпроқ янгиликлар