Германия ташқи ишлар вазирлиги Туркияда дам олаётган ёки ушбу мамлакатга саёҳат қилмоқчи бўлган фуқароларига тавсиялар рўйхатини чот этди. Бу ҳақда Focus хабар берган.

Хусусан немислар жамоат жойларида суҳбатлашганларида мулоқот мавзусига диққат қилишлари мақсадга мувофиқлиги айтилган.

«Асосий жиноий-ҳуқуқий тавсиялар» бўлимида турк ҳукуматини очиқчасига танқид қилишдан, жумладан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шаънига номуносиб сўзларни айтишдан ўзларини тийиш маслаҳат берилган.

Бундан ташқари, тавсияларда террористик ташкилотларга нисбатан хайрихоҳлик билдириш ҳам ножоизлиги ҳақида сўз юритилади.

"Немис телеканалида Эрдўғанни мазах қилувчи шеър ўқиб берган телебошловчи ва сатирик Ян Бемерманга нисбатан тергов ишлари бошлангани эътиборга олинадиган бўлса, ушбу тавсиялар аҳамиятлидир", деб ёзади нашр.

Бироқ, Германия ТИВ ушбу тавсияларнинг сатирик билан боғлиқ можарога умуман алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.