Головкин Сауль Альваресни рингга чорлади: „Канело“, биламан, сен тадбиркорсан, аммо кел, куч синашамиз

Спорт 19 Апрель 2016 465

IBF/WBA таснифлари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ўзининг потенциаль рақиби Сауль «Канело» Альваресни рингга чақирган. Бу ҳақда Sports.kz хабар бермоқда.

— Сен Амир Хон билан жанг қиласан, балким кейинроқ, Мэнни Пакьяо билан ҳам... ҳой, «Канело» мени эшит, менда иккита чемпионлик камари бор. Шунинг учун мен билан жанг қил. Албатта, бу жанг иккимиз учун ҳам осон бўлмайди. Шундан сўнг, сен Мэнни ёки Флойд (Мейвезер) билан рингга чиқарсан.

Аммо, мен учун ким кучли эканини билиш жуда муҳим. Бу борада биринчи рақамли ким? Мени қизиқтирган асосий нарса шу, пул иккинчи масала. Тўғри, мағлубият сенинг шонингга путур етказади. Балки, қарорнинг 20 фоизи «Канело» учун бўлса, 80 фоизи Golden Boy учундир. Бу бизнес бўлсада, боксга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Аксариятнинг фикрича, «Канело» — буюк чемпион, Мексика тимсоли. Нимада? Боксдами? Йўқ ундай эмас. Балким бизнес соҳасида дейиш тўғрироқ бўлар", -дея Головкин сўзларини келтиради Los Angeles Times нашри.

Эслатиб ўтамиз, Головкин - Уэйд жанги, 23 апрель (Қозоғистон вақти бўйича 24 апрель эрталаб) куни Лос Анжелесдаги "Форум" аренасида бўлиб бўлиб ўтади. Қозоғистонлик боксчи WBA таснифидаги мақомини 16 марта, IBO бўйича 13 маротаба, WBC (Interim-оралиқ) таснифида тўртинчи, IBF таснифида илк маротаба чемпионлигини ҳимоя қилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар