Кореянинг Hyundai автокомпанияси ҳамёнбоп моделини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда On Cars India хабар тарқатган.

Портал маълумотига кўра, AH коди билан белгиланган лойиҳа устида иш бошлаб юборилган. Бу янги кроссовер Ҳиндистон бозори учун мўлжалланган.

Renault Kwid автомобили бу кроссовернинг рақобатчиси бўлиши мумкин. Энг арзон Renault Kwid Ҳиндистон автобозорида 2015 йилдан бери сотилади. Машинанинг 0,8 литрли мотори 54 от кучига тенг қувват етказиб беради. Нархи 4 минг доллар атрофида.

Hyundai эса Ҳиндистон бозорида 2018 йилдан бошлаб ўзининг янги маҳсулотини чиқариши кутилади. Бўлажак кроссоверининг нархи эса 4 минг доллар бўлиши айтилмоқда. Унинг тўсқичи (обвес) пластикдан ясалиши, туби ердан баландроқ бўлиши ҳақида маълумот берилган.