Жанубий Кореянинг Hyundai Motor компанияси 2016 йилда Санкт-Петербургдаги заводида иккита янги автомобил моделини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда корпорациянинг Сеулдаги штаб-квартирасида маълум қилинди.

Компания матбуот хизмати вакили Ен Соннинг сўзларига кўра, учинчи кварталдан янги Hyundai Creta ихчам йўлтанламас автомобили, 2016 йил охирида эса Solaris седани янги авлоди ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

“Машиналарга бўлган талабнинг сусайгани билан боғлиқ қийинчиликларга қарамасдан, корхона иш фаолияти барқарор давом этиши учун қўлимиздан келган барча чораларни кўрамиз”, дейди вазир.