АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирбининг маълум қилишича, АҚШ Давлат котиби Жон Керри Миср ва Саудия Арабистонига ташриф уюштиради.

Унинг айтишича, Керри 20-21 апрель кунлари Қоҳира ва Ар-Риёдда бўлади.

Кирбининг қайд этишича, 20 апрель куни Керри Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий билан ҳамда мисрликлар ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри билан учрашиб, икки томонлама ҳамда ҳудудий масалаларда музокара ўтказади.

Шундан сўнг, давлат котиби АҚШ президенти Барак Обама билан биргаликда Форс кўрфази ҳамкорлиги кенгаши саммитида иштирок этиш учун Ар-Риёдга боради.