McDonald’s 2017 йилдан бошлаб буюртмаларни мобил дастурлар орқали қабул қилади

Жамият 19 Апрель 2016 572

McDonald’s 2017 йилдан бошлаб ўз ресторанларида таомларга буюртмаларни мобил дастур орқали қабул қилишни режалаштирмоқда ва мазкур ғоя етказиб бериш хизматини ривожлантириш учун янги бир самарали йўл ҳисоблашмоқда. Бу ҳақида ТАСС ахборот агентлигига McDonald’sнинг Россиядаги бошқарувчи директори Алексей Семенов сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, компания мижозлар учун телефон ёки смартфон орқали буюртма бериб, уни тезда ресторанда қабул қилиб олишга имкон берадиган дастурни тайёрламоқда.

“Ҳозирда дастур жаҳон миқёсида тайёрланмоқда. Маҳаллий миқёсда синовлар ҳали бошлангани йўқ. Менинг фикримча, синовдан ўтказиш ва ишга тушириш (албатта бу синовнинг яхши ўтганидан сўнг) кейинги йилда амалга оширилади”, - деб айтди Семенов.

“Мобил буюртма” дастури фойдаланувчига буюртмани шакллантиришга ва унинг учун тўловни (телефон ҳисоб рақамга ёки банк картасига уланган бўлади) амалга оширишга ёрдам беради. Мижознинг ресторанга ташриф буюрганда фақатгина буюртмасини олиш керак бўлади. Лойиҳанинг техник қисмлари эса ишлаб чиқилмоқда.

ТАСС ахборот агентлигининг маълумотига кўра, Франциядаги McDonald’s ресторанларида мобил дастурлар ҳозирги кунда мавжуд.

Семеновнинг таъкидлашича, мобил дастурнинг энг муҳим қисми McDonald’s маҳсулотларининг мижозларга етказиб берилиши ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, таомларни етказиб бериш ҳақидаги ғоя “ҳавода учиб юрибди”, аммо компаниянинг бу савол бўйича тайёр ечими мавжуд эмас.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар