Немис автокомпанияси бўлган Mercedes-Benz Франция жанубида журналистлар учун биринчи моторли Arrow460-Granturismo яхта моделини тақдим этди. Британиянинг Silver Arrows Marine кемасозлик компанияси билан яратилган 14 метрли кема ҳар бир 480 от кучига эга икки дизелли Yanmar двигателлари билан жиҳозланган ва тезликни 40 узелдан кучайтиришга қодир. Бу ҳақида Highsnobiety хабар беради.

 

Кичик тоннали кемани яратиш лойиҳаси илк бор 2012 йилда Монакодаги яхталар шоусида намойиш этилган. Фақат 10 дона шундай қайиқлар ишлаб чиқарилади ва ҳар қандай мамлакат учун квота фақатгина бир нусхада тақдим этилади. Яхтанинг интерьер ишлари учун эвкалипт дарахти ва нубук терисидан фойдаланилган. Ускуналар таркибига ҳаво кондиционери тизими, аудиотизим, шароб ертўласи ва музлар тайёрлаш учун машина киради. Яхта 10та кишини кўтара олади. Кеманинг тахминий нархи – 1,7 миллион доллардан бошланади.

“Биргаликдаги ҳамкорлик маҳсули автосаноат соҳасида қўлланилаётган динамик услуб ва инновацион технологиялар ёрдамида сув йўлларидаги сифат ва қулайликка бўлган юқори талабга жавоб бера олади”, — Silver Arrows Marine дизайн бюрооси раҳбари Рон Гиббс.