Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси «D» гуруҳи 5-тур баҳслари доирасида 19 апрель куни ўз майдонида БААнинг «Ал-Айн» жамоасини қабул қилди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Артур Геворкян томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг «Насаф» ҳимоячиси Мақсуд Каримов «Ал-Айн» дарвозасини аниқ нишонга олди. Меҳмонлар вакили Аспириля эса 32-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармай қолди.

Шу тариқа, қаршиликлар бир очкога эга бўлишди. 5-турдан кейин «Ал-Айн» 7 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Насаф» ҳисобида 5 очко мавжуд. Энди барчаси жавоб ўйинида ҳал бўлади. Жамоа гуруҳдан чиқиш учун назарий жиҳатдан имконият сақлаб қолмоқда.

ОЧЛ-2016
"D" гуруҳи, 5-тур.
«Насаф» (Ўзбекистон) – «Ал-Айн» (БАА) 1:1
Қарши, “Марказий” стадион. 10952 томошабин
Голлар: Мақсуд Каримов (1), Данило Асприлла (32)

«Насаф»: Элдор Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Илдар Маматказин, Мақсуд Каримов, Сайдулло Раҳматов, Артур Геворкян, Дилшод Раҳматуллаев, Азиз Ғаниев, Баҳром Абдураҳимов, Азамат Алланиязов (Шароф Муҳитдинов, 73), Бобир Абдихолиқов.
«Ал-Айн»: Холид Иса, Исмоил Аҳмад, Фелипе Бастос, Дуглас, Умар Абдулраҳмон, Диаки Иброҳим (Аҳмад Барман, 62), Моҳанад Салим, Муҳаммад Аҳмад, Ли Мёнг Жу, Муҳаммад Фаёз, Данило Асприлла (Рашид Иса, 77).

Огоҳлантиришлар: Диаки Иброҳим 7, Фелиппе Бастос 49, Исмоил Аҳмад 50.