Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида 178та давлат активлари 216 миллиард сўмлик сармоя киритиш мажбурияти билан хусусий мулкдорлар ихтиёрига ўтказилган.

Устав жамғармасида давлат улуши бўлган акционерлик жамиятлари сони 2015 йилги 378тадан 209тагача қисқарди.

Вазирлар маҳкамасининг 2016 йил биринчи чорагида республика ижтимой-иқтисодий ривожланиш натижаларига бағишланган мажлисда акционерлик жамиятлари устав капиталлари ва корпоратив бошқарувга хорижий сармоядорларни жалб этиш, шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини давлат улушлари ва активларини, жумладан "ноль" қийматида сотиш орқали тубдан қисқартириш масалалари ҳамда мамлакатни 2016 йилда иқтисодий ривожлантириш дастуридан келиб чиқадиган муҳим йўналишлар ва истиқболлари муҳокама қилинди.