Ўзбекистонда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўрган диний экстремистик гуруҳ фаолиятига нуқта қўйилди

Жамият 19 Апрель 2016 610

GTA… кўча безориси ҳақидаги ўйин. Бу ўйинни ўсмирлик даврида ўйнамаган, ундаги воқеалар ривожига қизиқиб, ўйиннинг янги вариантларини компьютерига ўрнатмаган тенгдошимиз бўлмаса керак. Албатта, бу ўйинни ҳамма ҳам бирдай ёқтириб ўйнаган, деган хулосадан йироқман. Бироқ босқинчилик, безорилик, ваҳшийлик ва қотилликни, ўртасида зўравонлик ва зулмни, таҳқирлаш ва адоватни тарғиб этувчи ўйин – инсон руҳиятига таъсир этмай қолмайди.

Қолаверса, бундай ўйинлар ёшларни тартибсиз, худбин ва адоватли бўлиб улғайишига замин яратади. Лекин бу ўйин ҳаётга кўчса-чи? Бу энди ҳақиқий фожеага айланиши шубҳасиз.

2014 йил Москвада бир гуруҳ марказий осиёлик ёшлардан иборат тўда томонидан шундай жиноятлар серияли равишда содир этила бошлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларга қарши кураш давомида тўда раҳнамоси саналган Ибайдулло Субханов йўқ қилинади. Шундан сўнг суд томонидан тўда аъзоларига нисбатан суд ҳукми ўқилиб, улар бир неча йилларга озодликдан маҳрум этилган.

Жорий йилнинг февраль ойида Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судида айнан шу ишларни амалга оширган 5 кишидан иборат тўданинг жиноий қилмишлари устидан ҳукм ўқилди. Уларнинг жиноий қилмишлари “Ўзбекистон” телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “GTA ёхуд ўйинга айланган ҳаёт” кўрсатувида батафсил очиб берилди.

Ўзбекистон ҳудудида ўғирлик, талон-тарожлик билан шуғулланган ва қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўрган диний экстремистик гуруҳни ташкил қилгани учун турли муддатга қамоқ жазоларига маҳкум қилинган бу гуруҳга етакчилик қилган Фурқат Жўраев 12 йиллик, унинг 4 та шериги 5,5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига тортилди. Барча айбланувчилар ўз айбини тўлиқ тан олди. Бундан ташқари, Ф.Жўраев Россияда босқинчилик, номусга тегиш, гиёҳванд модда тайёрлаш ва сотиш айби билан 5 йиллик қамоқ жазосини ўтагандан кейин Ўзбекистонга қайтиб келган.

Жўраев айбини тан олувчи кўрсатмалар бериш давомида Россияда бўлганда Москва вилоятида ҳаракат қилган ” GTA бандаси” деб номланувчи жиноий тўда аъзолари билан танишиб қолган, у шундан кейин “жиҳод” ғоялари асосида Ўзбекистонда ҳам шундай тўдани ташкил қилмоқчи бўлган. Фурқат Жўраевдан ташқари, тўданинг Арамаис Авакян, Муродулла Қаюмов ва Элмир Бекмамбетов исмли аъзолари ҳам 2013 йилда Россияда уч йил ишлагач, Ўзбекистонга қайтиб келишган. Бу кимсалар Россияда марказий осиёликлар билан мулоқотда бўлгандан кейин, улар томонидан радикал ислом ташкилотларининг ташвиқотига жалб қилинган.

Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг ҳам мазкур гуруҳ ўзаро бирлашган ҳолда қатор жиноятларни уюштиришни мақсад қилган. Суд жараёни эса бевосита хорижда истиқомат қилаётган айрим юртфуруш хоин журналистлар томонидан гўёки Ўзбекистонда ўзга миллат вакилларига нисбатан адолатсизлик қилинаётганлиги ҳақида асоссиз, бўҳтон маълумотлардан иборат мақолалар тайёрлаб, гўёки жаҳон жамоатчилиги эътиборини шу мавзуга қаратмоқчи бўлишди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар