БМТ бош котиби Пан Ги Мун 25 апрель куни Арманистонга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда БМТнинг Еревандаги офиси матбуот хизмати раҳбари Армин Галачянга асосланиб, РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, Пан Ги Мун Кавказга сафари доирасида Грузия ва Озарбайжонда ҳам бўлади.

Қайд этилишича, Пан Ги Мун 2007 йилдан буён, яъни БМТ раҳбарлигига келганидан буён Арманистон ва Озарбайжонда бўлмаган.