Украина президенти Пётр Порошенко Россияда судланган украиналик ҳарбий Надежда Савченкога қўнғироқ қилди, деб хабар берди твиттерда Порошенко матбуот котиби Святослав Цеголко.

"Президент Надежда Савченкога қўнғироқ қилди", деб ёзган Цеголко.

Порошенконинг ўзи эса твиттерда Савченко овқат емасликни тўхтатишини маълум қилди.

Цеголко суҳбат тафсилотлари кейинроқ маълум бўлишини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Украинанинг Россиядаги бош консули Савченко билан тергов изоляторида кўришгани маълум қилинганди.