Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан бошчилигида тўп суришдан қониқиш ҳосил қилмоқда.

Marca нашри берган хабарга кўра, мадридликлар етакчи ҳужумчиси Криштиану Роналду ва бошқа етакчи футболчилар Зидан мавсумдаги натижасидан қатъи назар ўз постида қолишини исташмоқда.

Француз мутахассиси жамоада иш бошлаган биринчи кунидаёқ футболчилар жойлашган жойларни улар билан доимий алоқада бўлиш ва бир тилда суҳбатлашишга ҳаракат қилган.

Футболчиларнинг фикрича, «Реал» раҳбарияти мураббий билан хайрлашса, ўтган мавсумда Флорентино Перес Карло Анчелоттини ишдан бўшатгани каби хатога йўл қўйиши мумкин.

Рафаэль Бенитес ишдан бўшатилгач, «Реал» Зидан қўл остида Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўлланма олди, 34 турдан кейин «Барселона» ва «Атлетико» бир очко ортда қолган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.