Россия банки доллар ва евро курсини кескин тушириб юборди

Иқтисодиёт 19 Апрель 2016 891

АҚШ долларининг 20 апрель куни учун белгиланган расмий курси 65,65 рублни (-2,62 рубль) ташкил этмоқда. 1 евро эса, 74,37 рублга (- 2,76 рубль) тенг қилиб белгиланган. Бу ҳақда Россия марказий банки сайтида хабар қилинган.

Москва биржасида эса, бир доллар 65,57 рубль, Европанинг ягона валютаси 74,33 рублдан сотилмоқда. Россия пул бирлиги нефть нархининг ўсаётганига боғлиқ равишда мустаҳкамланиб боряпти.

Brent маркали нефтнинг бир баррели Лондоннинг ICE Futures биржасида 43,47 доллардан сотилмоқда.

Кувайт нефть саноати ишчилари иш ташлашни бошлагани тўғрисидаги хабарлардан сўнг, нефть нархи кўтарила бошлади, деб хабар қилмоқда «Интерфакс». Ушбу иш ташлаш, нефть бозорига ижобий таъсир кўрсатди. Нефть қазиб олувчи мамлакатлар энергетика вазирларининг Доҳадаги учрашуви самарасиз якунлангач, нефть баҳоси тушиб кета бошлаган эди.

Кувайтдаги иш ташлашда нефть саноти вакилларининг 40 фоизи қатнашмоқда. Шу муносабат билан нефть қазиб олиш кўрсаткичи 60 фоизга қисқариб, кунига 1,7 миллион баррелни ташкил этмоқда.

12 апрель куни Россия молия вазири Антон Силуанов, нефть нархи кўтарилгудек бўлса, рубль курсини паст ушлашга ваъда берган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати янги бюджет қоидаси ишлаб чиққан. Эндиликда, нефть нархи кўтарилса, барча қўшимча даромадлар захира жамғармаларига олинади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар