Sinopec: Хитой 2016 йил охиригача кунига 7 миллион баррелдан нефть импорт қилади

Иқтисодиёт 19 Апрель 2016 1020

Хитой нефть компаниялари шу йил охиригича бир кеча кундузда 7 миллион баррелдан (бир баррель- 159 литр) нефть харид қилади. Бу ҳақда Хитой нефтгаз корпорацияси Sinopec сайтида маълум қилинган.

"Хитой стратегик захираларини кўпайтириш мақсадида нефть сотиб олишни давом эттиради. Импорт ҳажмининг кўпайишига нефтни қайта ишловчи мустақил компанияларнинг қора олтин нархи тушгани ва ўз навбатида бензин қиймати ўзгармаганидан фойдаланиб қолишга уринишлари ҳам сабаб бўлмоқда", -дейилади хабарда.

2016 йилнинг биринчи чорагида Хитой нефть импорти ҳажмини йиллик ҳисобда 13 фоизга ошириб, 91,1 млн тоннага етказди. Бунда кунлик нефть хариди 7,34 млн баррелни(1167000 тонна) ташкил этган.

Бундан аввал, Хитой Давлат статистика қўмитаси 2015 йил бошига келиб,, миллий нефть захираси 12,5 млн тоннага етганини маълум қилган эди. Мазкур нефть заҳиралари Чжэцзян, Шаньдун ва Ляонин провинцияларида жойлашган. Умуман, 2020 йилга келиб, Хитой стратегик нефть заҳираси ҳажми 40 млн тоннага (299 млн баррель) етиши айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар