Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли визасиз режим ўрнатилиши ҳақидаги ваъда бажарилмаса, Анқара ЕИ билан қочқинларга доир келишув шартларига амал қилмаслигини билдирди. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилган.

У Туркия ЕИ олдидаги мажбуриятларини бажариш устида ишлаётганини қайд этиб ўтган.

"ЕИ шунчалик чуқурлашиб кетган алоқаларни ортга қайтаришига кўп имкониятлар кўрмаяпман", - деди Довудўғли.

Туркия ва ЕИ келишувига биноан, Анқара Греция қирғоқларига ноқонуний равишда келган қочқинларни қайтаради. Бунинг эвазига визага оид чекловларни бекор қилиш, Туркиянинг ЕИга киришини тезлаштириш ва 3 миллиард евро олиш имкониятини қўлга киритади.

Бундан аввалроқ, ОАВда ЕИ ташкилоти Туркия, Грузия ва Украинага визаларни тезда қайтариш ҳуқуқини қолдирмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.