Туркия авиацияси Ироқ шимолига ўрнашган Курдистон ишчилар партияси (КИП) жангариларини бомбалади. Бу ҳақда Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилган.

Маълум қилинишича, бугунги амалиётда F-16 ва F-4 русумли 22та самолёт иштирок этган.

"22та ҳарбий самолёт Ироқ шимолидаги Гара вилояти ҳудудида ўтказилган ҳарбий амалиётда иштирок этди. Ҳужумдан мақсад жангариларнинг қурол омборхоналарини йўқ қилиш эди", дейилади баёнотда.

Шунингдек, ҳарбийлар 18 апрель куни Ироқ шимолидаги Кандил ва Авашин-Басьян туманларида ҳам шундай амалиётлар ўтказилгани ҳақида маълум қилган.