USENET 2016 digital-конференцияси юзлаб интернет-мутахассисларни бирлаштиради

Технология 19 Апрель 2016 1175

2016 йил 19 апрел, Ledokol Group, UZINFOCOM ва Beeline 20 апрел куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бир неча мамлакатдан ташриф буюрган маърузачиларни бирлаштирадиган ҳалқаро USENET 2016 digital-конференциясига таклиф этишмоқда.

Воқеани шарҳлар экан, Ledokol Group директори Дилшод Музаффаров қуйидагиларни белгилади: “Ишонаманки узоқ танаффусдан сўнг USENET янги сифатли даражага ўтади. Муҳит ўзгарди, глобал бозорда ишлаётган ва ишлашга тайёр бўлган профессионалларнинг янги авлоди етишиб чиқди. Ўзбекистонлик қатор стартаплар ҳалқаро даражада тан олиндилар, ва мазкур позитив жараёнларга биз янги туртки бера оламиз деб ишонаман”.

Digital-конференциясининг юзлаб иштирокчилари учун Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Россиялик ўнлаб спикерлар икки кун мобайнида USENET‘нинг икки секцияси доирасида маърузалар ўқийдилар. Бўлғуси форумнинг тўлиқ дастурини қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин http://usenet.uz/programma    

Виктор Елисеев, Dentsu Aegis Network Kazakhstan бошқарувчи директори: “Интернет нафақат ҳаридорнинг феъл-атворини ўзгартиради, балки бозорнинг янги қоидаларини ҳам жорий этади. Биз рақамли иқтисодиётнинг трансформация даврини бошдан кечирмоқдамиз, ва бу янада илҳомлантиради. Глобал тажриба ва локал перспективалар – digital-имкониятлар билан бир қаторда муваффақиятга эришишнинг энг яхши йўлидир. USENET конференцияси интернет-индустрия иштирокчилари учун айниқса муҳим ва керакли. Мазкур ташаббус Тошкентга бошқа мамлакатлардаги экспертларни жалб қилган ҳолда ҳар йиллик анъанага айланишига умид қиламан”.

Ўтган йиллардаги каби, конференцияни Ledokol Group компанияси ташкиллаштирди. Бош информацион ҳомий Россиядаги Mail.Ru Group компанияси бўлди, стратегик ҳамкор – UZINFOCOM ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш Маркази.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Ўзбекистон телеком-соҳасининг етакчиси сифатида Beeline шунингдек ўзини яхши тавсия қилган USENET конференцияси каби энг олди ташаббусларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади. Мамлакатимиз ва чет эл IT-соҳасининг етакчи экспертлари орасидаги мулоқот ва тажриба алмашиш учун ятатилган майдонни қўллаб-қувватлаш имкони борлигидан мамнунмиз, бундан ташқари – республиканинг дигитал-экотизими барпо этилишида ўзимизнинг салмоқли ҳиссамизни қўшишни мўлжалламоқдамиз”.

Эслатиб ўтамиз, аввал USENET конференциялари Тошкентда 2011 ва 2012 йилларда ўтказилган. Интернетда бизнесни ривожлантириш, видеореклама, мессенжерлар, ижтимоий медиа, СММ, реклама бозорининг мониторинг ва ўлчовлари, электрон савдо, интернет-ОАВ ва муваффақиятли стартаплар USENET 2016 асосий мавзуларига айланади. Тафсилотлар – http://usenet.uz/ сайтида.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70630 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36899 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21315 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80573 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61739 Жамият
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 131 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 814 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 513 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 340 Жаҳон
1000 долларгача бўлган давлат харидлари энди тўғридан-тўғри шартнома орқали амалга оширилади
23:06 / 23.08.2017 4782 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар