Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаб ўтганидек, қачонки, ҳар қайси уйда, ҳар қайси маҳаллада яшаётган одам тинчлик ва осудаликнинг қадрига етиб, уни мустаҳкамлашни, ҳимоялашни ўзининг бурчи деб билса, тинчлик учун курашсагина бу мақсадга эришиш мумкин.

Шу мақсадда Жиззах вилоятида ўтказилган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги тадбирлар ҳам миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни ёшларимиз онгига сингдириш, аҳолининг бир-бирига бўлган ҳурматини оширишда, тинч-тотув яшашда муносиб хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Яна шуни қувонч билан таъкидлаб ўтиш керакки, ўтказилаётган ҳар бир тадбирлар доирасида ташкил этилган “Инсон азиз, Ватан муқаддас” шиори остидаги кўргазма ва “Баркамол авлод шаклланишида миллий ва маънавий қадриятларнинг ўрни” мавзусидаги илмий-амалий семинарлар ҳам ўз ўрни, таъсир кучи ва нуфузига эгалиги билан алоҳида ажралиб туради.

Ана шундай эркинлик ва бағрикенглик анъаналари ҳақида сўз кетганда, ўтган давр мобайнида Жиззах вилоятида амалга оширилган кенг кўламли ишларни кўз олдимиздан ўтказайлик. 24 йил мабайнида вилоятда 171 та масжид ва 7 та ноисломий диний ташкилот рўйхатдан ўтказилди. Ҳолбуки, масжидлар сони мамлакатимиз бўйича 1991 йилда бор-йўғи 146 тани ташкил этган эди, холос. Ўтган йиллар мобайнида юзлаб черков, синагога ва ибодат уйлари барпо этилганлиги, Тошкент, Самарқанд, Навоийда православ ибодатхоналари, Тошкент шаҳрида католик костёли, Самарқандда Арман-апостол черкови, мамлакатимиз пойтахтида Будда ибодатхонаси очилганлиги диний бағрикенгликка катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.

Айни пайтда вилоятда 6 та миллий маданий марказлар фаолият кўрсатиб, миллатлараро муносабатларнинг равнақ топишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаяпти.

Биргина вилоятнинг Зомин, Бахмал, Зарбдор, Дўстлик, Арнасой, Пахтакор туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида қирғиз миллатига мансуб 50 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг ҳар бири Ўзбекистонни ўз Ватани деб билади ва ардоқлайди.

Ҳозирги кунда Сангзор воҳасида қирғиз тилида ўқитиладиган 14 та мактаб мавжуд. Ушбу мактаблар тўлиқ дарсликлар билан таъминланган, барча қулайликларга эга. Мустақиллик туфайли маҳаллаларимиз обод, халқимиз бой-бадавлат бўлиб бормоқда.

Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати