14 апрель куни давомида Япониянинг жануби-ғарбий ороли — Кюсюда рўй берган кучли ер силкиниши ва унинг ортидан рўй берган цунами туфайли қурбон бўлганлар сони 44 нафарни ташкил қилаётгани тасдиқланди. Маҳаллий ҳукумат вакиллари хабарига кўра, қутқарувчилар харобалар остидан яна 2 кишининг жасадини чиқариб олишган.

Айни вақтда 2 мингдан зиёд киши касалхонага ётқизилди, улардан камида 170 кишининг ҳолати оғир.

Шунингдек, 94 минг киши эвакуация пунктларида қолмоқда. Фалокат ҳудудида қутқарувчилар ишламоқда, бироқ минтақада кутилаётган кучли ёмғирлар қутқарув операцияси боришини қийинлаштирмоқда. Ҳудудларга сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш қийинлашган. Кумамато префектурасида аэропорт фаолияти тўхтатиб турилибди, автомобиллар йўлларида ҳаракатланиш қийинлашган.

Жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатишга америкалик қутқарувчилар жалб этилган. 2та MV-22 Osprey контверпланлари воситасида етиб бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларга ёрдам етказилмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, 160 минг уй ичимлик суви таъминотисиз қолган, яна 100 минг тураржой биноси газдан узилган.