«Зенит» жамоаси расмий сайтида португалиялик яримҳимоячиси, жамоа сардори Даннининг жароҳати жиддийлигини маълум қилди.

32 ёшли португалиялик «Спартак»ка қарши учрашув вақтида менискни шикастлаб олганди ва бу мавсумда бошқа майдонга туша олмаслиги айтилганди. Бундан ташқари унинг тиззасида жароҳат борлиги тахмин қилинган.

Яқин вақт ичида футболчининг тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Футболчи 2009 ва 2012 йилларда ҳам худди шундай операцияни бошдан кечирганди.

Унинг тикланиб, сафга қайтиши учун 8-9 ой кетиши айтилган. Шу тариқа, футболчи 2016 йилги Европа чемпионатини ўтказиб юборади.