Ташқи кўринишини ўзгартиришга 700 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаган буюк британиялик аёл косметик муолажалар ўтказиш учун ўз уйида хонани жиҳозлаб олди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар берди.

Уч нафар фарзанднинг онаси 55 ёшли Сара Берж умумий ҳисобда 150 мартадан ортиқ пластик муолажаларни бошидан кечирган. Энди эса ўзи мустақил муолажалар ўтказиш учун махсус ҳунар курсида таълим олди. Укол ёрдамида ботокс инъекциялари қилиш, бурун, лаб ва кўз атрофи шаклини ўзгартириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Аёлнинг сўзларига кўра, у зўравонлик қурбони бўлган аёлларга кўмак бериш ниятида ушбу малакага эга бўлди.

Берж ўзи ваҳшийликка дуч келгач (унга ҳужум қилиб, юзини бежашган), бундай муолажаларга муккасидан кетганини тан олади. Кўринишини такомиллаштириш ҳаракатларидан ҳам тўхтамоқчи эмас.

“Пластик жарроҳлик менга ўзим хоҳлаган юз ва танани берди. Энди мен бошқаларга ёрдам беришни истайман”, - дейди британиялик аёл.

Лондонда истиқомат қилувчи бу аёл айнан қандай жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани тўғрисида аниқ маълумот йўқ.