2016 йил бошида тақдим этилган энг яхши гаджетлар рўйхати

Технология 20 Апрель 2016 1133

Технология олами учун 2016 йилнинг биринчи квартали ортда қолди. Турли компаниялар томонидан тақдим этилган гаджетлар одамлар томонидан ҳар хил кутиб олинди. Қуйида жорий йил бошидан бери тақдим этилган гаджетлар руйхати билан танишишингиз мумкин.

Samsung Galaxy S7/S7 Edge 

Ҳозирча флагман смартфонларининг йил сарҳисоби бўйича натижалари ҳақида бир нима дейиш қийин, бироқ Samsung Galaxy S7/S7 Edge – ғалаба учун энг яхши номзод. 

Қойилмақом экран, бозордаги энг яхши камералар, ишнинг тезлиги ва давомийлиги, тезкор қувватлагич, намлик муҳофазаси, MicroSD хотира карталарини кўтара олиш, минимал ромли экранга эга бўлган ажойиб ташқи кўриниш (айниқса, Edge смартфонларида) – умуман олганда барчаси тушунарли.  

TouchWiz қобиғи, албатта, лол қолдира олмаслиги мумкин. Бироқ, LG G5 ва НТС 10 муваффақиятига қарамай, Samsung Android-телефонлари орасида яна қайсидир муддатгача етакчи бўлиб қолаверади. 

Amazon Echo Dot

Amazon Echo – бу уй учун энг қулай бўлган гаджетлардан бири. Amazon Echo Dot ҳам худди у каби вазифани бажаради, лекин бироз кичикроқ ҳажмда бўлиб, нархи ҳам арзонроқ. Оргинал Echo’дан фарқли равишда, анча юқори сифатли овоз тинглаш имкониятини берувчи имкониятга эга. Бу гаджет уйнинг бошқарув маркази ролини ўйнаши ва сиз учун пицца буюртма қилиши ҳам мумкин.

Apple iPad Pro (9,7 дюймли)

Агарда қурилма номидаги Pro сўзига жиддий қарайдиган бўлсак, дўкондан бу гаджетни олиб кетганингиздан кейин MacBook’нинг қиммат ва кичик русумини сотиб олгандек ўзингизни ҳис этасиз. Агарда бунга аҳамият бермасак, бозордаги энг яхши премиум русумидаги планшетни қўлга киритган бўласиз.

Унинг автомат тарзда рангларни созлай оладиган экранига қарашнинг ўзи бир роҳат. iOS эса планшетлар учун энг зўр дастурий таъминот бўлиб қолмоқда. Қурилмада ўрнатилган ажойиб стерео динамиклар туфайли унда кино томоша қилиш янада ёқимлироқ бўлди. Шунингдек, унга ўрнатилган камера профессионалларни ҳам лол қолдиради. Қурилма арзон эмас, лекин iPad учун ҳар қанча сарфласангиз ҳам кам.

Phantom DJI 

Phantom DJI квадрокоптери мана кўп йиллардан бери ўз ҳаваскорлари ва профессионалларни хурсанд қилиб келмоқда. Янги модел эса уларнинг бозордаги мавқеини яна бир бор оширди. Дронда парвознинг бир неча автоматик режимлари ва тўқнашувларни қайтара оладиган ҳусусияти пайдо бўлди. У дарахтлар, бинолар ва умуман, ҳар қандай қарама-қаршиликлар устидан учиб ўтиш ёки улар олдида тўхташни ўрганди. 

Бундан ташқари, ҳайдовчисиз учувчи қурилма 4К видеони тез ва равшан тасвирга олиш имконига эга. Бу қурилма ҳам жуда қиммат нархда. 

Dell XPS 13 (2016)

Dell XPS 13 сўнгги янгиланишига жуда кам ўзгартириш киритилган бўлса-да, у аввалгидек эътиборга лойиқ: 11 дюймли ноутбукда премиал корпусида 13 дюймли ажойиб дисплей жойлашган. Шунингдек, янги USB-порт C (ва Thunderbolt 3) ҳам қўшилган. 

Audeze Sine

Audeze Sineда ҳам Oppo PM-3 каби планар-магнит драйверлари ишлатилади. Бироқ Audeze Sine чиндан ҳам тиниқ ва соф овоз чиқаради. 

Кўпчиликка овозлар тинглаш чоғида товушларнинг жуда ҳам тиниқ чиқиши, ҳаттоки, баъзида қулоқчин орқали уларнинг камчиликларини ҳам яққол сезиш мумкинлиги ёқмайди. Шу сабабли қулоқчинлар ҳақиқий аудиофиллар учун мўлжалланган. Қурилма тўпламига аудиокабель (алоҳида 50 долларга сотилади) ҳам киради.

HTC Vive

Ҳозирча энг яхши виртуал реаллик қурилмаларини танлашга жуда эрта. Дастурчилар бу технологиянинг имкониятларини энди ўрганишни бошлашди. Баъзи қурилмалар, масалан, PlayStation VR ҳали бозорга чиқмаган бўлса-да, нархи жуда ҳам қиммат. 

Бироқ, PlayStation VR ва HTC Vive қурилмаларидан бирини танлаш керак бўлса, биз танловни иккинчи қурилмага берамиз. Бу маҳсулот ва Oculus Rift ажойиб ривожлантириш имкониятларга эга бўлган технологик дурдона ҳисобланади. Аммо Oculus Rift’да ҳаракат датчиклари ўрнатилмаган, HTC Vive’да эса бундай имконият мавжуд. Шунинг учун, Vive тўлиқроқ ишлаб чиқилган тизим ҳисобланади. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар