Афғонистоннинг тоғли туманларида 6,1 магнитудали зилзила қайд этилган. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим вазирлиги қошидаги фан бўйича илмий-тажрибавий экспедиция қўмитаси сайтида хабар берилган.

Манбада айтилишича, ер силкиниши ўчоғи 90 км чуқурликда жойлашган, унинг энергетик тоифаси 12.

Ўз навбатида, АҚШ Геологик хизматлар сайтида бу ҳудудда ўчоғи 218,8 км чуқурликда бўлган 4,8 магнитудали зилзила рўй бергани қайд этилган.

Зилзила эпимаркази мамлакат шимоли-шарқидаги Тоҳар вилоятининг Талукон шаҳридан 59 км масофада жойлашган.