Apple компанияси Tesla’нинг бош муҳандисини ишга ёллади

Технология 20 Апрель 2016 676

Apple компанияси Tesla Motors компаниясининг автомобиллар яратиш бўйича собиқ вице-президенти Крис Порриттни ишга ёллади, деб хабар берди Electrek нашри.

Apple’да Крис Порритт автомобиль лойиҳасини бошқариши ва аввалроқ компанияни тарк этган Стив Задески ўрнига келиши мумкин. Apple’нинг электромобиль яратиш бўйича лойиҳаси Project Titan деб номланади, бироқ компания автомобиль ишлаб чиқариш борасида ҳеч нарса айтмаяпти.

Бунгача Порритт Land Rover’да ишлаган ва Aston Martin’нинг бош муҳандиси бўлган. У One-77, V12 Zagato ва DB9 каби автомобилларнинг яратилиши учун жавоб берган. Порритт Tesla’да Model S, X ва 3 моделларини яратиш устида ишлаган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Apple’нинг 2019 йилгача электромобиль яратишга имкони 50-60 фоизни ташкил қилади. Электромобиль эга бўладиган асосий хусусиятлар ўзига хос дизайн, мобиль қурилмалар билан фаол ишлаш имконияти ва автопилот функциясини киритиш ҳисобланади

Аввалроқ Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Apple’ни "Tesla муҳандислари қабристони" деб атаганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар